Ўзбекистон 2024 йил январь – декабр ойларида 1,5 миллиард долларлик 2 миллион тонна мева-сабзавот экспорт қилди.
Статистика агентлиги ҳисоб-китобига кўра, Россия ўзбек мева-сабзавотининг асосий харидори бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистондан энг кўп мева-сабзавот сотиб олган давлатлар қуйидагилар:
• Россия: 815,1 минг тонна (632,9 миллион доллар);
• Қозоғистон: 520,5 минг тонна (189,8 миллион доллар);
• Қирғизистон: 151,7 минг тонна (57,9 миллион доллар);
• Хитой: 144,6 минг тонна (128,6 миллиондоллар);
• Покистон: 124,7 минг тонна (192,3 миллион доллар);
• Афғонистон: 67,6 минг тонна (124,4 миллион доллар);
• Ироқ: 32,9 минг тонна (13,4 миллион доллар);
• Туркия: 28,2 минг тонна (48,3 миллион доллар);
• Беларусь: 22,6 минг тонна (20,3 миллион доллар);
• Бошқа давлатлар: 128,5 минг тонна (141,7 миллион доллар).
Бир муддат олдин президент Шавкат Мирзиёев айрим вилоят, туман ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлар ишни тўғри ташкил қилмагани сабаб мева-сабзавот экспорт ҳажмида катта ўзгариш сезилмаётганини танқид қилганди.
Озодлик аввалроқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари анъанавий бозорларни бой бераётгани, мамлакатдан мева-сабзавотни экспорт қилиш шартлари ёмонлашгани ҳақида таҳлилий мақола чоп этган эди.