2023 йил март ойида Йилмаз Ўзкан рафиқаси Майсани хорижга чиқиш паспортини янгилаш учун ватани Туркманистонга кетаётганида Истанбул аэропортида кузатиб қўйган эди. Аммо Туркиянинг Ашхободдаги элчихонаси унга оилавий виза берганига қарамай, Майса ўшандан бери Туркиядаги уйига қайтиб кела олмайди.
Туркманистон расмийлари томонидан ҳеч қандай изоҳсиз беш йиллик саёҳат тақиқи қўйилгани туфайли Майса 2028 йилгача Туркманистонни тарк эта олмас экан.
Бошқа чора қолмагач, Йилмаз ўтган йили қаттиқ авторитар мамлакат президенти Сердар Бердимуҳамедовга мурожаат йўллаган.
"Сиз Туркманистондек буюк давлатнинг раҳбарисиз. Биз оддий фуқаролармиз. Сиз бир-бирини севганларни бирлаштиришингиз керак. Туркманистон президентидан хотинимнинг ёнимга қайтишига рухсат беришини сўрайман," деган мурожаатга расмий жавоб олмаганини айтди.
У ёлғиз эмас.
"Озодлик" радиосининг туркман хизматига маълум қилишича, Йилмаз Туркманистонга қайтганидан сўнг амалда тузоққа тушган туркман турмуш ўртоқлари бор турк эркакларидан иборат WhatsApp гуруҳининг 60 га яқин аъзосидан биридир.
Мавзуга алоқадор Ўтган йили 1550 нафар ўзбекистонлик қиз Туркияга келин бўлганГазга бой Туркманистон ўз фуқароларининг Туркияга оммавий кўчиб кетишидан хижолат бўлаётганга ўхшайди. Бу тенденция ёмон бошқарилаётган иқтисодиётда имкониятлар йўқлигини кўрсатиб, амалдорлар шахсан тан олган мамлакат аҳолисининг тез камайиб боришига ҳисса қўшмоқда.
2022 йилда Анқара Ашхободнинг илтимосига кўра Туркманистон фуқаролари учун визасиз саёҳатни бекор қилди ва Туркманистон паспортини янгилашдаги кечикишлар сўнгги йилларда тизимли тус олди.
Шунингдек, Туркманистоннинг дипломатик ваколатхоналари хорижда истиқомат қилаётган фуқаролари учун муддати ўтган паспортларни янгилаш ёки йўқолганларини алмаштиришни тўхтатди, ўтган йил охирида вақтинчалик саёҳат ҳужжатлари босқичма-босқич бекор қилинди.
Чет элликларга турмушга чиққан туркман аёлларига нисбатан муносабат Ашхободнинг фуқароларни ўз ватанида ушлаб туриш учун қанчалик узоққа боришига сўнгги мисолдир.
Ўтган йили Европада жойлашган, Туркманистонни ёритадиган мухолифларнинг Turkmen.News нашри, Туркия айрим миграция қоидаларини юмшатганига жавобан, расмийлар "йўловчиларни рейслардан оммавий равишда олиб ташлаётганини" хабар қилган эди.
Туркия Миграция хизмати томонидан 2024 йил декабрь ойида эълон қилинган маълумотларга кўра, Туркияда расман 205 369 нафар Туркманистон фуқароси истиқомат қилади, аммо ҳақиқий сони бундан кўпроқ бўлиши мумкин.
WhatsApp гуруҳининг яна бир аъзоси Рустам Арслан ҳам рафиқаси Дилфуза билан учрашиш учун Туркия ва Туркманистон ҳукуматларига мурожаатлар йўллаган.
Туркия дастлаб Дилфузани 2023 йилда миграция қоидаларини бузгани учун депортация қилган ва унга 2026 йилгача мамлакатга қайтишни тақиқлаган.
Мавзуга алоқадор "Фарзандларим учун". Қашшоқлик туркман аёлларини фоҳишаликка мажбур қилмоқдаШунга қарамай, турк расмийлари Рустамга Туркманистон ҳукумати рухсат берса, Дилфуза мамлакатга қайтиши мумкинлигини айтишган.
Бундай бўлмаган ва Туркия Ташқи ишлар вазирлиги энди Дилфуза ишини "Туркманистоннинг ички иши" деб ҳисобламоқда. Рустам Озодлик радиосининг туркман хизматига Туркманистоннинг Истанбулдаги консулхонаси ходимлари уни ҳатто бинога киритмаганини айтди.
"Инсон ўз севгилисидан ажралганида, у бўшлиққа тушади. Эрталаб уйғонасиз ва нонуштага иштаҳангиз йўқ. Кечки овқат ҳам ея олмайсиз. Бундан ташқари, менинг бизнесим бор. Ҳатто ўзимни ёмон ҳис қилганимда, оғриқ сезганимда ҳам ўрнимдан туриб, дўконимни очишимга тўғри келади, чунки мен ёлғизман," дейди Рустам.
Мавзуга алоқадор Туркияда 38 киши қалбаки алкоголдан ўлди. Аксари – ўзбеклар ва туркманларҲаракатланиш эркинлигига "ўзбошимча аралашиш"
Туркманлар пандемия даврида ўз мамлакати дипломатик ваколатхонасининг нофаоллигини ва Туркияда консуллик хизматларининг йўқлигини қаттиқ танқид қилдилар. Бир гуруҳ фуқаролар Истанбулдаги Туркманистон консулхонаси ташқарисида мунтазам норозилик намойишлари уюштирди.
Норозиликларнинг кўплаб сабабларидан бири паспорт масаласи эди.
Туркманистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Ҳелсинки фонди (ТҲФ) ва Human Rights Watch ташкилоти ноябрь ойидаги ҳисоботида "Туркманистон расмийларининг ўз фуқаролари паспортларини янгилашдан бош тортиши мигрантларнинг мезбон мамлакатларда қонуний мақомга эга бўлишига тўсқинлик қилмоқда" ва бу "уларнинг кўчиш эркинлиги ҳуқуқига ўзбошимчалик билан аралашиш" эканлигини таъкидлади.
Консуллик ҳудудида намойишчилар ҳужумга учрагандан сўнг норозилик намойишлари сўнди, ҳужум қурбонлари ҳужум қилганлардан бирини консуллик ходими бўлганини аниқлашди.
Намойишлар фуқаролик жамияти деярли мавжуд бўлмаган ва ахборот қаттиқ назорат қилинадиган Туркманистон ҳокимиятини саросимага солиб қўйди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Кейинчалик бир қатор фаоллар ҳибсга олинди ва Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мамлакатдан чиқариб юбориш билан таҳдид қилинди. Фаолларнинг Озодлик радиосига айтишича, буни Ашхобод сўраган бўлиши мумкин.
2023 йилда Туркманистон аҳолиси 7 миллиондан ошганини эълон қилди. Бироқ, туғилиш даражаси пасайиши ва ўн йилдан ортиқ давом этган иқтисодий инқироз бу даъвонинг ҳақиқийлигини шубҳа остига қўйди.
2021 йилда аҳоли ўртасида ўтказилган дастлабки ўрганишдан сўнг, Туркманистон расмийлари Озодлик радиосига аноним тарзда мурожаат қилиб, мамлакатда доимий яшовчи аҳоли сони тахминан 2,8 миллион кишини ташкил этишини маълум қилган эди.